UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  0 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 17:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   10 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  23 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   23 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  6

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди Янгиликлар

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.

Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва ишчи гуруҳ бошчилигида республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.

Кубалик мутахассис бокс бўйича спорт мактаблари ва спорт-таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитларга эътибор беради. Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида тренерлар иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинган ҳолда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Сакен Полатов янги маслаҳатчи фаолиятини шарҳлар экан, шундай деди: «Назаримда, Карлос жуда мутаносиб стратегияга эга. Жойларда узлуксиз ва баъзан мунтазам ишламасдан туриб, бокснинг барқарор ривожланишига эришишнинг иложи йўқ. Ҳа, Ўзбекистон бокснинг энг кучли давлатлари қаторида муносиб ўрин эгаллайди, аммо бу энг йирик натижа, деб ким айтади? Ишончим комилки, янги мутахассисимиз натижаларни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради».

Ҳар учала вилоятда Бокс федерацияси делегацияси ёш спортчилар билан учрашувлар ўтказди ва Карлос Вилянуева мураббийлар штабига тавсиялар бериб, ишни ташкил этиш бўйича ўз қарашларини тақдим этиб, бўлажак чемпионларни тайёрлашнинг янги усулларини билан бўлишди.

Россиялик спортчи ва сиёсатчи Николай Валуев ички боксни ислоҳ қилиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди: «Ўзбекистонлик ҳамкасбларимни табриклайман. Офарин, тўғри иш қилинди, Куба мактаби совет мактабидан чиққан. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг боксчилари халқаро мусобақаларда юқори савияда натижалар кўрсатишмоқда. Айни дамда, ҳар қандай спорт тури тизимга муҳтож, дўстларимиз ҳам шундай йўлдан бораётгани қувонарли. Жисмоний маданият асосларини том маънода болалар боғчасидан жорий этиш лозим, лекин кўпроқ даражада, албатта, ўрта ихтисослик босқичидан бошлаб, Россияда бу тизим қисман тарк этилган, аммо унинг баъзи элементлари ҳозирда тикланмоқда.

Бу борада мамлакат раҳбариятининг ўрни катта, деб ўйлайман. Бу спорт тизимини, жумладан, мактаб таълими даражасида ривожланишини рағбатлантиришнинг ягона йўли. Фақат бу ҳолатда, натижа учун қайғурадиган иштиёқли одамлар маълум бир спорт турининг бошида туриши шарти билан тизим изчил ва самарали бўлади. Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳаммаси бир вақтга тўғри келди».

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлашнинг Миллий стандарти ишлаб чиқилиб, уни Ўсмирлар спорт мактаби, бокс мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида жорий этиш режалаштирилган. Бу янги юлдузлар номларини кашф қилиш йўлидаги самарали танлов учун қўшимча туртки беради.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика