UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  0 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  7 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

Николай Цуркан: "Ўзбекистонда футболчиларни терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа" Янгиликлар

Николай Цуркан: "Ўзбекистонда футболчиларни терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа"

30 ёшли молдовалик мураббий Николай Цуркан ўз вақтида Ўзбекистонда "Бунёдкор" академиясида ишлаган. У Moldfootball.com нашри вакили билан суҳбатда Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида гапириб берди.
- Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги асосий фарқлар қандай?
- Ўзбекистонда футболни жуда севишар экан. Агар Тошкентни олсак, у ерда жуда кўп майдонлар бор. Шаҳарда тахминан 20та мактаб бор, ҳар бир ёш тоифасида иккита лига бор. У ерда кичкина сунъий майдонлар кўп, эрталабдан кечгача футбол ўйнашади. Стадионларга одам доим кўп келади. Бекорга Ўзбекистон ЖЧ-2018га чиқмоқчи эмас, уларда яхши имконият бор. У ерда болалар-ўсмирлар футболига аҳамият катта. Катта футболга ўтиш аста секинлик билан ўтади. Агар бизда ўринбосарлар сафида 16-17 ёшлар ўйнашса, у ерда 20-21 ёшли йигитлар тўп тепишади. Ўзбекистонда ёшлар обдон синовдан ўтказилади, кейин асосий таркибга қўшилишади.
 
Терма жамоада тизим ажойиб. Барча клублар Ўзбекистон футбол Федерациясига бўйсунишади. Футболчиларни миллий терма жамоага тайёрлаш устувор вазифа ҳисобланади. Мен жамоани қабул қилиб олганимда ёшлар лигасида чемпион бўлиш яхши, лекин клубдан ёшлар терма жамоаларига қанча кўп ўйинчи олинса шунча яхшилигини айтишди.  
 
Ўша пайтда терма жамоа устози доим ўйинларга келиб турарди, биз билан суҳбатлашиб турарди. У ерда жиддий мусобақага 10 ой қолганида тайёргарлик бошланади. Ҳар ойда икки-уч ҳафта йиғин бўлади.
 
Ўзбекистонда ёш футболчиларни топиш осонроқ, у ерда қобилиятли футболчилар кўплаб топилади. Молдовада эса яхши футболчини қидириш керак.

- Нима учун Ўзбекистонни тарк этдингиз?

- У ерда шартномам тугаганида Молдовада УЕФА лицензияси учун ўқиш бошланди. Ватанимга қайтиб "А" лицензияси учун бир йил ўқишим керак эди. Осиё лицензиясини ололмасдим, сабаби уларнинг "A" лицензияси Европада амал қилмайди.



Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика