Никола Стошич: "Олдинда турган 7 та ўйин биз учун финалга тенг"
26 сен 2022 16:58
Янгиликлар
Никола Стошич: "Олдинда турган 7 та ўйин биз учун финалга тенг"
Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" – "Бухоро" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар дарвозабони Никола Стошич фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам қийин ва қизиқарли бўлди. Чунки баҳс 6 очко учун кечди дейиш мумкин.
"Турон" устидан ғалаба қозонишимиз лозим эди. Боиси, рақибимиз биздан 5 очко олдинда бўлиб, муваффақият қозонсак, очколар орасидаги фарқни камайтирган бўлардик. Мезбон жамоа биздан устунлик қилишга уринди.
Суперлигага чиқиш имконияти ҳаммада бор. Фақат олдинда турган беллашувларга яхши тайёргарлик кўришимиз, ижобий натижалар қайд этишимиз лозим. Олдинда турган 7 та ўйин финалга тенг ва биз уларни ижобий тугата олсак, Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма оламиз", – дея ўз фикрларини якунлади Стошич.
Фикрлар