UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  10 17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  5 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   3 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Никола Лазаревич: "Сўғдиёна" билан ўйин мен учун "Қизилқум"даги сўнггиси бўлади" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Сўғдиёна" билан ўйин мен учун "Қизилқум"даги сўнггиси бўлади"

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан (6:0) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрлари билан ўртоқлашди.



"Ҳимоямиздаги хатолар қимматга тушди. Ўйинга бошқача тайёргарлик кўргандик. Голдан кейин рақиб тезда иккинчи голни урди. Йигитлар руҳий жиҳатдан «чўкишди».  2-3та голни индивидуал хатолар сабаб  гол ўтказиб юбордик. «Пахтакор» жамоасида даража ва сифат юқори. Футболчиларнинг даражаси ўз сўзини айтди. Кучли тўртликда бораётган жамоалар ҳақиқатдан ҳам юқори ўринларга муносиблар. Буни мавсум давомида кўрдик. «Пахтакор» чемпион жамоа. Таркибида яхши футболчилар бор. Бизда бир нечта йўқотишлар борлиги учун қийин бўлишини билардик Дейлик, Бобур Йўлдошев, Александар Станиславлевич, Шон Пол Комолафе ёрдам бера олишмади",- деди "Қизилқум" бош мураббийи.

- «Қизилқум» таркибида тажрибали ижрочилар йиғилган. Улар профессионал футболчилардир. Лекин бугун майдонда бундай даражадаги ўйинчиларни кўрмадик. Балки мавсум охири бўлгани учун аллақачон кетишни ўйлашаётгандир?

- Балки, бўлиши мумкиндир. Футболчиларнинг ўз вазифалари бор. Тўғри айтдингиз, йигитлар тажрибали. Аммо бир нарсани айтиш керакки, бу жамоани мен йиғмаганман. Агар жамоани ўзим йиғганимда бошқа гап эди. Ёзги трансферлар ойнасида ҳам таркибни кучайтира олганимиз йўқ. Аксарият жамоалар ёзда кучайишга эришди.  Биз селекцияда фаол бўлмадик. 

- Охирги чиққан хабарларга кўра, Никола Лазаревич «Қизилқум»ни тарк этади ва Суперлига жамоаларидан бирида иш бошлайди.

- Мен бу ҳақида раҳбариятга айтганман. «Сурхон» билан ўйиндан сўнг истеъфо беришимни таъкидладим. Кетишни истадим. Аммо мавсум охиригача қолдим. «Сўғдиёна» билан ўйин мен учун «Қизилқум»даги охиргиси бўлади. 

-  Сўнгги тур олдидан жамоани руҳан тиклаш қийин бўлмайдими? Балки ёшларни туширарсиз?

- Қўлимиздан келганича тиклашга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси йигитларнинг ўзига боғлиқ. Улар ўз вазифаларини бажаришни истаса, охирги турга ҳар томонлама тайёрлана олишади.

- АГМК билан ўйидан олдин жамоадан кетишингиз ҳақида гаплар чиққанди. Бу ростми?

- «Навбаҳор», «Металлург»га қарши ўйинлардан сўнг кетишни истагандим. «Сурхон» билан учрашувдан кейин эса қарорим юз фоиз аниқ эди. Нима бўлганда ҳам «Қизилқум»га омад тилайман. Менга эса фаолиятимда янги чақирув ва рестарт зарур.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика