UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  5 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  63 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  9 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. "Насаф" кучли жамоа, яхши шаклланган. Бугун улар ўйин давомида кўпроқ устунликка эга бўлишди. Бу жамоа ўтган мавсумда ОФК кубоги финалида ўйнаган, бу мавсумда ОЧЛда иштирок этаяпти. Уларга навбатдаги босқичларда омад тилайман. Очиғини айтганда, "Навбаҳор" ва "Насаф" билан ўйинларда биз жуда кучсиз кўриндик. Бошқа ўйинларда бундай холат кузатилмаганди.

Клубимиз раҳбариятида жуда яхши инсонлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият бизга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Менинг жамоадаги ўрним ҳам шунга боғлиқ.

- Сизнингча, жорий мавсумда "Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Насаф"ми?

- "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади (кулади). Ҳа, тўғрисини айтганда "Пахтакор" ва "Насаф" жуда кучли жамоалар. Уларда пойдевор бор, академиялари жуда яхши шаклланган. 

Биласизми, бугун бизда айрим тажрибали футболчилар ҳам ёш болаларча хатоликларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятларда ҳам яхши ишлай олмадик.

- Игнатий Нестеров нега бугун майдонга туширилмади?

- Бизда йўқотишлар бор. Нестеровда бир оз шамоллаш кузатилди. Шу сабабдан уни майдонга тушира олмадик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика