UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Никита Рибкин: «Бир ойлик машғулотимга 70 евро тўлашарди» Янгиликлар

Никита Рибкин: «Бир ойлик машғулотимга 70 евро тўлашарди»

«Пахтакор» ўринбосарлари акаларидан фарқли равишда жорий мавсум кумуш медалларига эга чиқишди.

Ёшлар лигасида анча пайт пешқадамлик қилган «шерлар» якунда асосий рақиб «Бунёдкор»ни ўтказиб юборишди. Ўз майдонидаги кутилмаган мағлубият ва очко йўқотишлар «Пахтакор» ўринбосарларига қимматга тушди. Биз жамоа дарвозабони Никита Рибкиндан шу мавзуда интервью олдик.

- Мавсумнинг якуний қисмини омадсиз тугатдинглар. Бунга нима сабаб бўлди?

- Менимча, бунинг бир нечта сабаблари бор. Биласиз, «Пахтакор» жамоасининг аксарият футболчилари ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзод ҳисобланишади. Айрим ўйинларда таркибнинг асосий футболчилари хизматидан фойдалана олмадик. Муборакда «Машъал» ёшларига имконият бой берилгач, олтин медални қўлдан чиқаришимиз деярли ойдинлашиб қолди. «Машъал» ўринбосарлари билан баҳсни аслида ёмон бошламаган эдик. Ўйин асосан майдон марказида кечди. Омад кўпроқ мубораклик футболчиларга кулиб боқди. Шунга қарамай, асосий таркиб билан Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Жамоамиз ҳақиқий матонат ва ирода кўрсатиб, якунда чемпионликни расмийлаштирди. Бу йилги мавсум аввалгисидан анча қизиқарли кечди. Айниқса, Қаршида «Насаф» билан бўлиб ўтган ўйинни алоҳида айтиш жоиз. Ушбу учрашув чемпионлик масаласини ҳал қилиб берди. Ўша куни жамоамиз ҳақиқий чемпионларга хос ўйин намойиш этди. Кейин омад ҳам бироз бўлсада бизга кулиб боқди, деб ўйлайман. Икки бор тўп дарвозамиз тўсинидан қайтди.



- Дам олиш қандай ўтяпти?

- Аъло даражада. 20 декабрга қадар таътилга чиққанмиз. Декабрь ойининг учинчи ўн кунлигидан янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Жамоамиз ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этади. Ўзбекистонда чемпионлик унвонини ҳимоя қилишимиз керак. Табиийки, бизни олдинда мураккаб ва қийин кечиши кутилаётган мавсум кутиб турибди.

- Дарвозабонлардан кумирингиз борми?

- Икер Касильяснинг ўйинларига ҳавас қиламан.

- «Пахтакор»га келгунингизга қадар «Чилонзор» жамоасида ўйнагансиз. Кейин эса Германияга жўнаб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлганди?

- 2005 йилги мавсумни «Пахтакор»да бошлаганман. Ўша йилнинг ёзида оила аъзоларим билан бирга Германияга жўнаб кетганман. Берлин шаҳридан 70 км. узоқликда жойлашган мўъжазгина Бранденбург шаҳрига кўчиб ўтганмиз. Ушбу шаҳарнинг «BSC SD 05» номли клуби сафига бориб қўшилдим. Мени Бранденбург чемпионатининг ёшлар лигасида иштирок этувчи жамоада рўйхатдан ўтказишди. Лекин ота-онам ушбу клуб таркибида машғулот ўтказишим учун ойига 70 евро тўлашарди. 2005 йилнинг қишида жамоам билан бирга турнирда иштирок этдик. Турнир мини-футбол майдончасида ўтказилди. Сунъий қопламали майдонларда ўтказилган мусобақада кўплаб жамоалар иштирок этдилар. Жамоамиз жой олган гуруҳда 4та клуб бўлиб, улардан бири «Вольфсбург» эди. Биз бу жамоани 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик. 2006 йилнинг февраль ойида бир йўла 3та клубдан таклиф олдим. «Котбус», «Герта» ва «Нюрнберг» жамоалари мени ўз таркибларига чорлашди. Аввалига мен «Нюрнберг» жамоаси сафига бориб қўшилдим. Мени клуб маъмури кутиб олди. Ўша куннинг ўзида машғулот, кетидан икки таркибга бўлинган ҳолда назорат учрашуви ўтказдик. Эртаси куни яна жамоа билан бирга машғулотда иштирок этдим. Шундан сўнг мураббийлар менга баҳорда яна боғланамиз, ҳозир эса кетаверишинг мумкин, дейишди. Мен жамоа мураббийларига ёқмадим шекилли, деб ўйлаб, ортга қайтдим. Кейин Берлиннинг «Герта» клубига бордим. У ерда бир ойга яқин вақт мобайнида ўсмирлар (U-15) жамоаси билан машғулот ўтказдим. Лекин ўйинларга қўйишмади. Аниқ бир нарса ҳам дейишмади. Бу орада менга яна «Нюрнберг» клуби маъмури қўнғироқ қилиб, мураббийлар чақиришаётганини айтди. Бир кун машғулотда қатнашиб, эртаси куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Энг қизиғи, ўртоқлик ўйинимиз Берлиннинг «Герта» жамоасига қарши бўлиб ўтди. Бу учрашувда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг эртаси куни яна машғулотда қатнашдик. Уни асосий таркиб дарвозабонлар мураббийи Адам Матисекнинг ўзи ўтказди. Машғулотдан сўнг мен билан шартнома имзоланишини айтишди. Ўша машғулотда қатнашган уччала дарвозабоннинг ёши ҳам тенг эди. Улар орасидан мени танлаб олишди. Мен уйга қайтиб кетдим ва икки ойдан кейин Нюрнбергга келиб, жамоа билан шартнома имзоладим.



- Шартнома қанча муддатга имзоланганди?

- Келишув 2009 йилнинг 1 февралигача имзоланганди. Шартномам якунлангунига қадар «Нюрнберг» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилдим. Кейин эса яна «Пахтакор» жамоасига қайтдим. 2009 йилнинг 5 февралидан то шу кунгача «Пахтакор» сафида ўйнаб келяпман.

- Демак, Германия чемпионатига ҳозир ҳам бефарқ эмассиз?

- Биласизми, мен ўзи азалдан Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қиламан. Лекин севимли футболчим Икер Касильяс Мадрид жамоасини тарк этгач, ортиқ «қироллик клуби»га мухлислик қилмай қўйдим. Ҳозир Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўйинларига бефарқ эмасман.

- Олий лигадаги дебют ўйинингиз ёдингиздами?

- Албатта. 2011 йилги мавсумда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши учрашувда бўлганди. Ўша ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Қизиқ томони, ўринбосарлар таркибидаги илк ўйиним ҳам айнан «Сўғдиёна» ўринбосарларига қарши учрашувга тўғри келади. Фақат бу 2009 йили бўлганди. Ўхшаш томони ўринбосарлар ўртасидаги ўйинда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

- Германияда бирга ўйнаган футболчиларингиз орасидан ҳозир кимлар асосий таркибда тўп суряпти?

- Марвин Платтенхард бугунги кунда Берлиннинг «Герта» клубида чап қанот ҳимоячиси. Марко Рапп «Гройтер Фюрт» жамоасида ўйнаяпти. Бу икки футболчи билан «Нюрнберг» жамоасида ўйнаганман. Ўз вақтида Марк Андре тер Штеген билан ҳам бирга тўп сурганмиз. Бу дарвозабон ҳозир «Барселона»да.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика