UZ

Никимбаев: "Жалолиддинов ҳозир Навоийда" Янгиликлар

Никимбаев: "Жалолиддинов ҳозир Навоийда"

Таниқли футбол мутахассиси ўз саҳифаси орқали Россияда ўйнаётган хавбек Жасур Жалолиддинов ҳақида маълумот берди.

"3 соатдан сўнг Москванинг "Спартак" ва "Тамбов" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Меҳмонлар футболчилари агар маошлар тўланмаса, иш ташлаш борасида таҳдид қилишди. Аммо, янгиликларга қараганда, қарзлар тўланган ва "Тамбов" кучли таркиби билан майдонга чиқади.

"Бироқ бу "Локомотив" (Москва)дан "Тамбов" клубида ижара асосида ўйнаётган Жасур Жалолиддиновга алоқаси йўқ. "Тамбов" унга маош тўлашга мажбур эмас эди, сабаби Жасурга маошни "Локомотив" тўлайди. Аммо, Жасур бугунги ўйинда майдонга тушмайди, чунки маълумотларга қараганда у ўз уйида, яъни Навоийда", - деб ёзади Никимбаев ўз телеграм каналида.

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика