UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Бавария" ва Дэвис 4 йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин  1 11:00Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг  3 10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  3 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  0 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  4 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  3 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  0 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  12 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  5 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  17 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  3

Nike vs Adidas. Жаҳон футболини эгаллаш учун кураш Янгиликлар

Nike vs Adidas. Жаҳон футболини эгаллаш учун кураш

Теглар :  AdidasNike
Биз дўст ва танишларимиз билан деярли ҳар куни Лионель Месси ва Криштиану Роналду борасида баҳслашамиз, ушбу икки футболчига ҳомийлик қилувчи "Adidas" ва "Nike" ҳам ўз мижозлари каби футболда гегемонликка интилмоқда.

Nike vs Adidas

1924 йилда асос солинган "Adidas" ХХ асрда бозор қироли бўлган ва ҳеч қайси компания немис монополияси билан курашишни хатто тасаввур ҳам қила олмас эди.


90 йиллар ўрталарида АҚШнинг "Nike" компанияси сурбетларча етакчилар сафига қўшилиб олди ва ҳозиргача бошқалардан бир қадам олдинда бўлиб келмоқда.


Бу икки маҳлуқлар баҳсида ҳар қандай допингга руҳсат берилган:

Ақл бовар қилмайдиган маркетинг услублари, вирусли рекамала роликлари, ўнлаб футбол ва бошқа спорт юлдузлари билан шартномалар ва ҳалокатли касалликлар шифосидан кўра кўпроқ маблағ кетадиган тадқиқот лабораториялари. Немис компанияси 2010 йилда бу мақсад йўлида 102 млн. евро сарфлади.

Adidas реклама ролиги (Tas-ix эмас)


"Nike" реклама ролиги (Tas-ix эмас)


Бозор


Тижорат нуқтаи назаридан "Adidas" деярли барча соҳада "Nike" дан орқада кўринади:

Америкаликларнинг 2014 йилдаги сотувдан тушган маблағи 27 млрд. долларни ташкил қилди, немисларда эса 16 млрд. Euromonitorнинг маълумотларига кўра, "Nike"нинг бозордаги улуши 14,6%ни, "Adidas"ники эса 11,4%ни ташкил қилган. Янкилар 2014 йилда маркентинг учун 3 млрд. доллар, европаликлар эса - 2 млрд.га яқин ишлатишди.


Футбол

Жаҳон чемпионати


Бу компаниялар асосий эътиборни жаҳонда энг оммалашган спорт тури - футболга қаратишган. 2014 йилда ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоаларнинг ўнтасига "Nike", 9 тасига "Adidas" ҳомийлик қилган. "Nike" қуйидаги футболчилар билан шахсий шартнома имзолаган: Криштиану Роналду, Андрес Иньеста, Херард Пике, Уэйн Руни, Неймар. 


"Adidas"да эса Озил, ўсиб бораётган Хамес, маъюс Торрес ва Касильяс бўлган. Немисларнинг асосий қуроли Лионель Месси эди.


 "Adidas"нинг мундиалдаги яна бир устунлиги FIFA билан ҳамкорлиги ва жаҳон чемпионатида немис компанияси ишлаб чиқарган Бразука тўпидан фойдаланилиши бўлди.


 Бразилиядаги жаҳон чемпионатида "Adidas" ғалаба қозонди десак бўлади, чунки финалга ушбу компания ҳомийлик қиладиган икки терма жамоа, Аргентина ва Германия чиқди. Бунинг устига "Adidas" кийимидаги уч формаларида ўйнаган уч футболчи - Месси, Мюллер ва Хамес чемпионат тўпурарига айланди.



Европа топ-5 чемпионатлари

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида мунтазам равишда "Nike" тўпларидан фойдаланилади. 


2000 йилдан бери устунлик қилаётган америкаликлар компанияси аста-секин рақобатда "Adidas"га имкониятни бой бериб қўймоқда. Бунга сабаб, Европа грандлари 2015-2016 мавсумдан бошлаб "Adidas"га ўтди.



"Nike"нинг асосий ютуғи "Барселона" ҳисобланади. Ҳозирги кунда Каталония клуби ўзининг ғалабали одимлари билан мухлисларни ва "Nike"ни хурсанд қилиб турибди, аммо клуб осмонига қора булутлар келиб қолса, АҚШ компаниясининг ҳолига вой бўлиши мумкин.


Ўзбекистон

Ўзбекистон чемпионатига келадиган бўлсак, футболимизда JOMA гегемонлик қилмоқда. Ушбу компания олий лига клубларининг ярмидан кўпига форма етказиб беради, бунинг устига улар терма жамоамиз ҳомийи ҳам ҳисобланади. "Adidas"дан фақат "Пахтакор", "Насаф" ва "Олмалиқ" фойдаланади.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика