UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   5 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  6 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади Янгиликлар

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади

Теглар :  Насаф
Бугун Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида "Насаф" футболчиларига 2020 йилги Суперлига учун кумуш медаллари топширилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев футболчиларни табриклар экан, Республикада учтадан бири бўлган жамоа албатта қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.

"Пандемия барчамиз учун оғир кечди. Лекин шуни алоҳида айтмоқчиманки, молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Насаф" қаҳрамонлик кўрсатди. Клуб ўз ваъдасида турди. Клуб кумуш медалларга эга чиқди. Демак, Республикада учта клубдан бири бўлган жамоани қўллашимиз керак", - деди Зойир Мирзаев.

Тақдирлаш маросимида Рўзиқул Бердиев билан боғлиқ масала шукунгача мураббий билан нега шартнома имзоланмагани ҳам сўралди. Клуб бош директори Сергей Кучеренко клуб бош мураббийи билан душанба куни шартнома имзоланишини айтиб ўтди. Бердиев куни кеча Тошкентда оёғини операция қилдиргани боис ушбу маросимда иштирок эта олмади.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" футболчилари ва раҳбариятига кумуш медалларни топширди.

Тақдирлаш маросимида клубнинг энг яхшилари турли номинацияларда тақдирланди.

Энг яхши хужумчи - Бобир Абдихолиқов

Энг яхши дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов

Энг яхши футболчи - Марко Станоевич

Энг яхши умидли ёш футболчи - Ҳусниддин Алиқулов





Номоз Чориев
Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика