Нигерия терма жамоаси футболчиси "Ливерпуль"га ўтиши мумкин
06 июн 2018 18:39
Янгиликлар


Нигерия терма жамоаси футболчиси "Ливерпуль"га ўтиши мумкин
Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби "Гент" ярим ҳимоячиси Мойзес Саймонга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар бермоқда. Футболчининг "Гент" билан тузган шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бельгияликлар футболчини 10 миллион фунтга сотишга тайёр. Саймон жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак эди. Аммо, жароҳати сабабли терма жамоа рўйхатидан тушиб қолди. Футболчи ўтган мавсумда 29 учрашув ўтказиб рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар