

Маълумотларга кўра, клуб Бразилия терма жамоаси футболчиси учун белгиланган пулни 26 июлгача тўлаб қўяди ва ўша куни Париж клуби футболчисига айланади. Унинг шартномасидаги товон пули 222 млн. евро. Икки клуб ҳам айни дамда АҚШда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Олдинроқ "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу Неймар билан уни клубда олиб қолиш учун учрашгани эълон қилинган эди.


