“Неймарни “Реал”да кўриш –даҳшат!”
16 май 2018 01:43
Янгиликлар
“Неймарни “Реал”да кўриш –даҳшат!”
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши, “ПСЖ” ҳужумчиси бразилиялик Неймарнинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
“Неймарни “Реал”да кўриш даҳшатнинг ўзгинаси бўлади. Сабаби у “Барселона” учун муҳим аҳамиятга эга. У биз билан катта совринларни ютди – ЕЧЛ, Ла лига. Бу биз учун оғир зарба бўлади. Қолаверса, у “Реал”ни яхшигина кучайтиради”, деди Месси TyCSports каналига берган интервьси вақтида.
Аргентиналик футболчининг айтишича, у Неймар билан бу борада гаплашган ва вазиятдан хабардор. Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи ҳали “ПСЖ”ни тарк этмоқчи эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар