Неймарга Англия клуби қизиқиш билдирмоқда, парижликлар ундан қутулмоқчи
27 май 2022 19:27
Янгиликлар
ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, француз клуби келгуси трансфер ойнасида ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр. ПСЖ Килиан Мбаппе билан шартнома муддатини узайтиргач, Неймардан қутулишни режалаштирган.
Бразилиялик футболчи ўтган йили ПСЖ билан шартномасини узайтирганди. Унинг шартнома муддати яна 3 йил давом этади, аммо ПСЖ уни ёзда сотишга умид қилмоқда.
Яқин кунларда парижликлар спорт директори лавозимини эгаллайдиган Луиш Кампуш ПСЖда ёш футболчилардан иборат янги жамоа қурмоқчи. У аллақачон таркибни шакллантириш устида ишлай бошлаган. Клуб янги келганлар билан шартнома имзолаши учун кимнидир сотиши керак.
Бироқ Неймарнинг йилига 35 миллион еврони ташкил қиладиган катта маоши трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳужумчига Лондоннинг "Челси" клуби анча вақтдан бери қизиқиш билдирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар