Неймар видеомурожаат орқали "Барселона" билан хайрлашди (видео)
04 авг 2017 10:27
Янгиликлар
Неймар видеомурожаат орқали "Барселона" билан хайрлашди (видео)
"Бугунги кун учун матн тайёрладим. Спортчининг ҳаёти чақирувлардан иборат. Уларнинг баъзиларига осон эришамиз, қолгани эса қарорларимиздан келиб чиқади. Улар ҳаётимизни ёрқинлаштиради, аммо фаолиятимиз қисқа. "Барселона" мен учун чақирувдан ҳам кўпроқ эди. Бу видеоўйинда юлдузлар билан ўйнаган болакайнинг орзуси бўлган.
21 ёшимда Каталонияга келдим. Клубдаги илк кунларимни, Месси, Вальдес, Хави, Иньеста, Пуйоль, Бускест ва бошқа юлдузлар билан бир кийинишхонасида бўлганимни ҳалигача эсалайман. Клубдан кўра каттароқ бўлган жамоада ўйнаш учун навбатимни кутганман.
Менда ўзим кўрган энг яхши спортчилар билан тўп тепиш имконият бўлди. Ҳаётимда Мессидан яхшироғини учратмаслигим аниқ. У майдонда ва унинг ташқарисида менга дўст бўлди. Лионель ва СУарес билан бирга эришиш мумкин бўлган барча совринни қўлга киритган триога айландик. Биз унутилмас онларни бошдан кечирдик. Мен шаҳардан кўра каттароқ бўлган жойда яшадим. Барселона ватанимга айланди. Барселона ва Каталонияни яхши кўраман.
Бироқ менга ҳар қандай спортчи каби чақирувлар керак. Ҳаётимда иккинчи маротаба отамнинг қарорига қарши чиқдим. Дада, сизни тушунаман ва фикрингизни ҳурмат қиламан, аммо ўз қароримни қабул қилдим ва мени доимгидек қўллаб-қувватлашингизни истайман. "Барселона" ва Каталония доимо қалбимда қолади, аммо менга янги чақирувлар керак. Янги чўққиларни эгаллаш ва клубга совринлар ютиш учун ПСЖ таклифини қабул қилдим.
"Барселона"нинг ажойиб мухлисларига, биргаликдаги ўйинларимизда кўп нарса ўрганган жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Энди кетиш вақти келганини юрагимдан ҳис қилдим. ПСЖ яқин бир неча йил ичида менинг янги уйимга айланади. Ишончни оқлаш учун тер тўкиб ишлайман. Мухлислар, дўстларим, ҳаётимда ёрдам берган профессионалларнинг қўллаб-қувватлашига умид қиламан. Бу жуда қийин қарор, аммо уни қабул қилдим" - дейди Неймар.
Фикрлар