Неймар ва Мбаппе "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушадими?

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2018
ПСЖ "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинида кадрлар муаммосига дуч келиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Париж жамоаси мерсисайдликларга қарши баҳсни Килиан Мбаппе ва Неймарсиз ўтказиши мумкин. Бу икки футболчи терма жамоа сафида жароҳат олди.

Маълум бўлишича, Неймар "Ливерпуль" билан ўйингача жароҳатидан қутила олмайди ва унинг даволанишига 2 ҳафтага яқин вақт кетади. Мбаппе бу учрашувда иштирок этиши мумкин, бироқ унинг ҳолати ўйиндан икки кун олдин текширувдан ўтказилади.

ПСЖ - "Ливерпуль" учрашуви 28 ноябрь куни "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport