Неймар "Реал"га қарши баҳсда бутса алмаштирганини сездингизми? (+ФОТО)
16 фев 2018 12:02
Янгиликлар
Неймар "Реал"га қарши баҳсда бутса алмаштирганини сездингизми? (+ФОТО)
Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк баҳсида ПСЖ меҳмонда "Реал"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўша учрашувда парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг бутсасига нимадир бўлди. 20-дақиқада у захирадагилар олдига келиб, оёқ кийимини алмаштирди.

Неймар Мадриддаги баҳсни Nike Mercurial Vapor 360 номли бутсаларда бошлаган эди. Ушбу бутса модели бир неча кун олдин Лондонда тақдим этилган.

Янги моделдаги оёқ кийим унга ноқулайлик туғдирди шекилли, Неймар аввал фойдаланган Nike Mercurial Puro Fenomeno бутсасини кийиб олди.

Аммо бу бутса ҳам Неймарга ёрдам бермади. Бразилиялик форвард жавоб учрашувида яна бир бор гол уришга уриниб кўради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар