

Ўша учрашувда парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг бутсасига нимадир бўлди. 20-дақиқада у захирадагилар олдига келиб, оёқ кийимини алмаштирди.

Неймар Мадриддаги баҳсни Nike Mercurial Vapor 360 номли бутсаларда бошлаган эди. Ушбу бутса модели бир неча кун олдин Лондонда тақдим этилган.

Янги моделдаги оёқ кийим унга ноқулайлик туғдирди шекилли, Неймар аввал фойдаланган Nike Mercurial Puro Fenomeno бутсасини кийиб олди.

Аммо бу бутса ҳам Неймарга ёрдам бермади. Бразилиялик форвард жавоб учрашувида яна бир бор гол уришга уриниб кўради.




