Неймар қайси жамоада ўйнашни исташини айтиб ўтди

Tolibjon Qosimov
3 июл 2017, 20:15
"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Marca" нашрига интервью берди.

Ана шу суҳбат чоғида бразилиялик футболчи бир кун келиб ватанига қайтиб ўйнашни исташини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ўйинчи "Кўк-анорранглилар" сафига ўтишдан олдин "Сантос"да тўп тепган.

"Бразилияда "Фламенго" таркибида ўйнашни ҳохлардим. "Сантос"нинг шу жамоага қарши ўйини ёдимда. Биз "Фламенго"ни мағлуб этганмиз, лекин уларнинг мухлислари ўз ўйинчиларини қўллашдан тўхташмаган эди", - деди Неймар.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sport