Неймар ПСЖ дарвозасига камида 2 та гол уришга ваъда берди

Aslanov Jasurbek
7 мар 2017, 11:10
"Барселона" футболчилари ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида керакли ҳисобда ғалаба қозонишларига ишонади.

Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи жамоадошларига рақиб дарвозасини камида икки маротаба ишғол қилишга ваъда берди. Неймар бу иш қандай қилинишини яхши билади ва хатто аввалги учрашувларда ПСЖ дарвозасига 5 та гол урган.

"Барселона" ПСЖга қарши илк баҳсда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Жавоб учрашуви 8 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ràdio Barcelona