

"Францияга йигитлар билан бирга бўлиш учун ва жамоа билан машғулот ўтказиш учун қайтяпман. 100% эътиборимни янги мавсум учун қаратганман", – дея Неймарнинг сўзларини келтиради Globo Esporte нашри.

Аввалроқ, Неймар ПСЖга клуб спорт директори Леонардо билан "Барселона"га ўтиши мумкинлиги борасида учрашув ўтказиши учун қайтиши ҳақида маълумот берилганди.
Ўтган мавсум жуда ҳам ёрқин порлай олмаган ПСЖнинг 10-рақам соҳиби 28 учрашувда 23 та гол урди ва 13 та ассист муаллифига айланди.



