UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  14 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради Янгиликлар

Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради

Футболчи тикланиш жараёнини тўлиқ ўтказмоқчи.

"Ал Ҳилол" ва Бразилия терма жамоалари футболчиси Неймар октябрь ойида узоқ муддатли оғир жароҳатидан тикланиб, майдонга қайтди. Неймар ОЧЛ Элит мусобақаси доирасида "Ал Айн"га қарши ўйинда майдонга тушди.

Globo нашри берган маълумотга кўра, Неймар Бразилия футбол конфедерациясидан уни 2024 йил охирига қадар йиғинларга жалб қилмасликни сўраган. Терма жамоадагилар Неймар "Ал Ҳилол"да кўпроқ ўйин амалиёти олиб, спорт формасини яхшилаб тиклаб олиши учун бунга рози бўлишган.

Шу тариқа, Неймар Бразилия термасининг ноябрь ойидаги йиғинларида қатнашмайди. Футболчи Венесуэла ва Уругвайга қарши ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади. Неймарнинг қайтиши учун идеал вақт 2025 йилнинг март ойи деб қаралмоқда. Март ойидаги йиғинларда Бразилия термаси Аргентина ва Колумбияга қарши кураш олиб боради. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика