Неймар "Барселона" сафида хайрлашув учрашуви ўтказмоқчи
02 авг 2017 17:12
Янгиликлар
Неймар "Барселона" сафида хайрлашув учрашуви ўтказмоқчи
Яқин вақт ичида ПСЖга ўтиши мумкин бўлган "Барселона" ҳужумчиси Неймар Каталония клуби сафида "Шапекоэнсе"га қарши хайрлашув учрашуви ўтказмоқчи.
Бразилия клуби 7 август куни каталонияликларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
2016 йилнинг 28 ноябрида ичида "Шапекоэнсе" жамоаси бўлган самолёт авиаҳалокатга учраган эди.
Бугун, 2 август куни Неймар Каталония клуби машғулотида иштирок этмай, футболчилар билан хайрлашгани маълум бўлди. Баъзи маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи 3 ёки 4 август куни ПСЖда тибий кўрикдан ўтади ва Франция клуби футболчиси сифатида расман таништирилади.
Футболчи ПСЖга ўтганидан сўнг, Qatar Sports Investments компанияси билан шартнома тузади ва 5 йил ичида 300 млн. еврога эга бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар