Невилл: "Ван де Бек ҳам"Манчестер Юнайтед"да нима қиляпман" деб ўйлаётган бўлса керак"
25 окт 2020 16:45
Янгиликлар
Невилл: "Ван де Бек ҳам"Манчестер Юнайтед"да нима қиляпман" деб ўйлаётган бўлса керак"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл жамоа ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Мен учун клуб 40 миллион фунт тўланган ван де Бекни қандай ишлатаётгани жумбоқ. У Сульшернинг ҳар бир ўйиндаги биринчи танлови эмас. У қанча кўп захирада ўтирса, шунча кўп ўйлайсиз: "Бу 40 млн турадиган ўйинчи. У асосий таркибга кириши керак".
У эса ўйлаётган бўлса керак: "Мен бу ерда нима қиляпман ўзи" деб", - дейди Невилл.
Эслатиб ўтамиз, ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га "Аякс"дан сентябрь ойининг бошида 40 миллион евро+бонуслар эвазига ўтганди.
Нидерландиялик футболчининг Англия клуби билан тузган шартномаси бир йилга узайтириш имконияти билан 5 йилга мўлжалланган.
Фикрлар