
"Матбуотга бундай сўзларни айтиш - бу шунчаки нопрофессионаллик. Агар сен ўзингни бошқа клубларга реклама қилмоқчи бўлсанг, бундай уриниш фойда бермайди. Роузни яхши биламан, у фантастик футболчи, бироқ у хато қилди. Бу сўзларни айтишга ундаган одам аҳмоқона иш қилди. Кимдир у тўғри гапирди дейиши мумкин, аммо профессионал йўлдан кетиш керак" - дейди Невилл.
Олдинроқ Роуз "Тоттенхэм" трансфер сиёсати ҳақида шундай деган эди: "Шпорлар" у ҳақидаги маълумотни "Google"дан қидириш керак бўлган футболчи сотиб олмайди деб умид қиламан".