UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  23 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  204 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Невилл нима сабабдан Бекхэм билан бир хонада туришни истамаганини айтди Янгиликлар

Невилл нима сабабдан Бекхэм билан бир хонада туришни истамаганини айтди

МЮнинг собиқ сардори Гари Невилл кўп йиллик жамоадоши Дэвид Бекхэм билан бирга турган вақтларини эслади.

“Тахминан олти ой давомида Дэвид Бекхэм билан хонамни баҳам кўрдим, ҳаммани алоҳида хоналарга жойлаштиришганидан кейин эса барчаси тугади. Ўйлашимча, улар футболчилар бир-бирига тўғри келмаслигини тушуниб етишди, ҳамма ҳар хил вақтда ухлашга ётарди.

Бекс билан 2та муаммоим бор эди. Унда ҳам мен билан худди шундай.

Ухлашга кечки 9да ётардим ва эрталабки 5да уйғонардим. У эса кечки 11да ухларди, тонгги 8да эса уйқудан турарди. Шу туфайли, бир-биримизга ҳалақит берардик, шунинг учун бу тўғри келмади.

Иккинчидан, у жуда ҳам тозаликни хуш кўрарди. Хонага кирганидан кейин шам ёқарди, расмларни осарди, унга барчаси идеал кўринишда бўлиши керак эди. У 18 ёшидан бери шундай. Мен эса барчасини ёйиб ташлардим, шу боис бу борада ҳам чиқишмадик”, дея қайд этган Невилл.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика