Невилл: "Ливерпуль"ни тўхтата оладиган бирорта жамоани кўрмаяпман"

Mirjalol Normatov
12 янв 2020, 14:14
"Манчестер Юнайтед"нинг афсонаси, айни дамда телеэксперт сифатида ишлаётган Гари Невилл "Ливерпуль"нинг "Тоттенхэм" устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Ливерпуль" ғалабадан-да кўпроғига эришди. Жамоа чемпионларга ҳос ўйнамоқда ва соврин учун қилиниши керак бўлган барча ишларни бажармоқда. АПЛда уларни тўхтата оладиган бирорта жамоани кўрмаяпман.

Фирмино? Ажойиб футболчи, исталган мураббий уни ўз жамоаси таркибида кўришни истайди. У нафақат голлар уради, балки, ўйинни ҳам ташкиллаштиради. Унинг ўйинларидан роҳатланаман", - деди Невилл.

“Ливерпуль”дан навбатдаги рекорд 

АПЛ. "Ливерпуль"ни "Тоттенхэм" ҳам тўхтата олмади 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo