Невилл: "Иккинчи имконият бўлмайди"
11 июл 2021 12:35
Янгиликлар
Невилл: "Иккинчи имконият бўлмайди"
Англия термаси собиқ футболчиси Гари Невилл миллий жамоанинг Евро-2020 финалида Италия термасига қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Мамлакат учун муҳим онлар. Бу йигитлар бу каби учрашувларда бошқа қатнашмаслиги мумкин. Иккинчи имконият эса берилмайди. Боринг ва совринни ютинг.
Гап фақатгина ўйинда эмас. Чоршанба тунида ҳамма қатори мен ҳам ғалабадан сармаст эдим. Умуман олганда ҳали ҳеч нимага эришилгани йўқ.
Факт шундаки, айни дамдаги бош мураббийга ишонаман. У яхши коллектив йиғди, футболчиларга Англия термаси таркибида ўйнаш ёқади. Улар ва мен узоқ йиллар давомида мияда айланган энг ёмон ҳаёлотлардан ҳалос бўлдик.
Шу боисдан уларга тан бериш керак. Футболчилар нафақат майдонда, балки, унинг ташқарисида ҳам бошқаларга намуна бўла олишмоқда", - деди Невилл.
Ўхшаш янгиликлар
21:36
Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди 3
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар