UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  0 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  3 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  3 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  5 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  4 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  27 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3

Немисча оқшомдаги, немисча ғалаба Янгиликлар

Немисча оқшомдаги, немисча ғалаба

Айни пайтда жаҳон футболи ихлосмандларининг бор эътиборлари Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 20-жаҳон чемпионатига қаратилган.
Учрашувларнинг бошланиш вақтлари ўзбекистонликларга ноқулайлик туғдирса-да, ўзини ашаддий футбол мухлисиман деган ҳар бир инсон баҳсларни бевосита тўғридан-тўғри эфирда томоша қиляпти. Учрашувларни кузатганда ҳам, оддий ҳолатда эмас, балки турли кафе-барларда, кўнгилочар жойларда ёки дўстлар даврасида. 16 июнь куни жаҳон чемпионати 1-турининг энг марказий учрашуви Германия ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечди. Ушбу марказий ўйинни ҳақиқий байрамона муҳитда кузатиш учун юртимиздаги Германия элчихонаси ходимлари ажойиб лойиҳага қўл уришди. Элчихона худудидаги табиат қўйнида 200га яқин футбол мухлислари улкан экранда ўйинни томоша қилишди.




Сайтимиз ходими Беҳзод Назаровни қийшиқ ва ўхшамаган зарбаси



Учрашув олдидан ташкил этилган турли кўнгилочар тадбирлар йиғилганлар кайфиятини кўтарди. Айниқса, 7 метр масофадан маҳсус халқага футбол тўпини тўғри тепиш жудаям қизиқарли ўтди. Бир қарашда осондек кўринган шарт аслида жуда мураккаб эканлигини уни бажаргач сездик. Хатто Тошкентнинг Локомотив клуби бош мураббий Вадим Абрамов тўртта имкониятдан атиги бир бор халқага тўпни тўғри йўллагани ҳам шарт мураккаб эканлигини кўрсатиб турибди.

Шунингдек, учрашув арафасида элчихонага таклиф этилган меҳмонлар махсус купонга ўзларининг Германия  Португалия учрашувига таҳминий ҳисобларини ёзиб қолдиришди. Ўйин якунида эса ҳисобни тўғри топган мухлисга Германия элчихонаси томонидан махсус соврин таъсис этилган эди. Афсуски, ўша кунги соврин ўз эгасини топмади. Йиғилганлар орасида 3:1, 4:1, 5:0 ҳисобида Германия ғалабасини башорат қилганлар бор бўлса-да, айнан 4:0 ҳисобини ҳеч ким ёзиб қолдирмаган экан.




Сайтимиз легионери Баҳодир Пишур


Германия  Португалия учрашувининг 1-бўлимидан кейин элчихона вакили томонидан йиғилганларга жаҳон чемпионатлари ва Германия терма жамоасига оид турли хил саволлар ўқиб эшиттирилди. Тўғри жавоб эгалари совғалар билан тақдирланди.

Ажойиб тадбирнинг юқори нотада якунланишига энг асосий ҳиссани Германия терма жамоаси футболчилари қўшишди. Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия термаси дарвозасига жавобсиз тўртт гол йўллаган германияликлар юртимизда ташкил этилган немисча оқшомни безаб беришди.
Ташкил этилган ушбу тадбир учун юртимиздаги Германия элчихонаси вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ

Фото: facebook.com/olmoniya. Муаллиф Ҳусниддин Ато.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика