UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  23 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8

Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"

Бугун Про лига 19-туридан "Олимпик" – "Арал" учрашуви бўлиб ўтди ва "Дўстлик" стадионида кечган баҳсда "Арал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Арал" бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ўз фикрларини билдирди.

"Жуда ҳам оғир учрашув бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни голга айлантира олмадик. Лекин умумий ҳисобда учта гол уриб ғалаба қозондик. Ушбу ғалабадан сўнг жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олдик ва 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив" баҳсини ҳам диққат билан кузатамиз, чунки охирги турни ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Гарчи бугун 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, тўғрисини айтишим керак, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади, чунки "Олимпик" ҳам қаттиқ курашди", – деди Қуттибоев.

- "Арал"нинг охирги турдаги "Локомотив"га қарши баҳси финалдек кечади. Шу ўйин ҳақида фикрингиз...

- Финал дейишга ҳали эртами деб ўйлайман. Ҳаммаси "Локомотив"нинг "Олимпик-MobiUz" билан қандай натижа қайд этишига боғлиқ. "Локомотив" ютқазса ёки дуранг ўйнаса, шундан сўнг бу ўйин финал бўлади. Биз ҳам шуни кутяпмиз, тўғриси, ўзим ҳам финал бўлади деб ўйлаяпман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
04 ноя 08:36:28
kholmurzaev
Qoraqapoq Jamoasini xam Superligada ko'rish juda yoqimli
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика