Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"
23 май 2024 22:29
Янгиликлар
Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"
Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Арал" - "Машъал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа учун оғир учрашув бўлди. Бугунги баҳсда ғалаба қозонган жамоа бир кунга бўлса ҳам жадвалда биринчи ўринга кўтарилар эди. Ғалаба учун охиригача ҳаракат қилдик, бироқ захираларимиз кутилган натижани бермади.
- Саламат Қуттибоев бугун нега таркибга киритилмади?
- Саламат Қуттибоев озроқ шамоллаб қолганди, ўйиндан олдин ўзини яхши ҳис қилмади. Шу сабабдан ҳам бугун уни таркибга киритмадик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар