UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  3 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  16 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг нукусликлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди. "Пахтакор" кўп вазиятлар ярата олди. Ўйин сўнгида эса улар гол уришди ва ғалаба қозонишди.

- Бугун "Пахтакор" жамоаси "Арал"дан жисмоний жиҳатдан устунлиги иккинчи тайм сўнгида билиниб қолди. Амалдаги чемпион ва Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Шунга қарамай, биз ҳужумкор футбол танладик. "Пахтакор" стадионинг майсаси табиий. Биз эса сунъий қопламада футбол ўйнашимизни биласизлар. Ушбу жиҳат ҳам футболчиларга бироз оғирлик қилди. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ҳужумга бўлган эътиборини янада кучайтирди.

- Ушбу учрашув аслида Нукус бўлиб ўтиши керак эди. Агар учрашув манзили ўзгармаганида "Пахтакор"га қанчалик қийин бўларди? Ўтган мавсум "Пахтакор" Нукусда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганини эслаймиз.

- Бу масала ҳақида ўйлаш нотўғри. "Пахтакор" топ жамоа ва бугунги учрашувда даража ўз сўзини айтди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика