UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:2 (матнли трансляция)  45 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  13 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

Неманья Йованович: “Лука Йович – серб футболининг янги юлдузи” Янгиликлар

Неманья Йованович: “Лука Йович – серб футболининг янги юлдузи”

ФИФА кунлари бошланиши билан Европанинг барча терма жамоалари кейинги йил бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига саралаш баҳсларидаги иштирокларини янадавом эттиришади.

2018 йилги мундиалда чакки қатнашмаган Сербия терма жамоаси ҳам масъулиятли мусобақага йўл олиш учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистонлик ишқибозларга таниш бўлиб улгурган Неманя Йованович кўплаб юлдузли футболчиларга эга бу терма жамоа борасидаги айрим саволларга жавоб бериб ўтди.

- Биринчи саволим шундан иборатки, Сербия терма жамоасида Евро-2020 турнирида қатнашиш учун имконияти қандай? Боиси, кучли гуруҳдан ўрин олгансизлар. Бунинг учун Португалия билан кураш олиб боришингизга тўғри келади...

- Ўзингиз биласиз терма жамоамизда кучли ва юқори савияли футболчилар йиғилган. Кўрган бўлсангиз, Украина ва Португалия билан ёмон ўйин ўтказмадик. Имкониятларимизни юқори баҳолаган бўлардим. Ўйлайманки улар бизни якунда максимал натижа ва йўлланма билан хурсанд қилишади. Иқтидорлар талайгина, ёш ва тажриба уйғунлашган. Фақат, айрим учрашувларда омад биздан чинакамига юз ўгирмоқда. Яратганнинг ёрдами ва мухлисларимизнинг олқишлари остида Евро-2020га чиқишимиз мумкин.



- Дарҳақиқат, Сербия терма жамоаси ўтган йили жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишга яқин келганди...

- Жудаям кучли квартетдан жой олдик. Ҳамюртларим муносиб иштирок этишди, деб ўйлайман. Аммо, уларга ачинишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳали олдинда катта мусобақалар кўп. Европа чемпионати ва жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида термамизга ишонч билдирамиз.

- Мадриднинг "Реал" клуби янги аъзоси Лука Йович гранд жамоа сафида ўз ўрнини топиб кета олармикан? Нима деб ўйлайсиз, у Испанияга эртароқ келмадимикин...

- Ҳа, Лука дунёнинг энг яхши ёш ҳужумчиларидан бири. Болалигидан иқтидорини намоён этиб, мамлакатимизнинг йирик клубларидан бири - "Ред Стар" жамоасида порлаган. Сўнг уни агентлар “Бенфика”га таклиф қилишди. Афсуски, у ерда ўзини кўрсата олмади. Ахир 17-18 ёшли боладан нима ҳам кутиш мумкин? Охир-оқибат у Франкфуртга йўл олди ва Бундеслигада юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади. Менимча, Зидан унга 90 дақиқа имкон бермайди. Бироқ, Йович вақт ўтиши билан “Реал” услубига мослашиб боришига ишонаман. Менимча, унга эрта эмас. Шундай футболчилар бўладики, мураббийнинг кўрсатмаларини бир зумда илғаб олади. Айримларга эса вақт зарур. Ўйлайманки, у маълум муддат ўтгач ўз маҳоратини намоён қилади. Бунга бир неча ой ёки, бир мавсумни ўзи етади. У ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олмади.



- Лука серб футболининг янги юлдузими?

- Менимча, шундай. У ўз устида ишлашдан тўхтамаса, янада юқори чўққиларни забт этишга қодир. Лука каби ёшларнинг етишиб чиқаётгани мамлакат футболининг келажаги порлоқ эканидан далолат.

- Нима учундир серб клубларининг халқаро майдонда ишлари унчалик юришмаяпти...

- Бунга бирон изоҳ келтиролмайман. Аммо, ўз вақтида “Црвена Звезда” Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Қайсидир маънода сенсация қайд этган. Чунки, уша вақтда “Милан”, “Манчестер Юнайтед” қудратли клублар саналарди.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика