UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Нефтчи": Янгиланиш жараёни давом этмоқда Янгиликлар

"Нефтчи": Янгиланиш жараёни давом этмоқда

28 февраль куни “Нефтчи” стадионида футбол мухлислари билан бўлиб ўтган учрашувда матбуот ҳизматига таллуқли савол – жавоблар ҳам ўрин олганди.
Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда футболнинг, жамоанинг ривожланишида матбуот ҳизматининг ўрни  муҳимдир. Ҳозирга келиб  раҳбарият томонидан бу йўналишда катта ишлар амалга оширилди. 20 миллионга яқин пул ишлатилиб замон талабига жавоб берадиган видеокамера, монтаж учун компьютер ва фотоаппарат харид қилинди. Буларнинг барчаси  жамоамизнинг чемпион жамоаларга хос ва мос ахборот тизимини йўлга қўйишга қаратилган. Сиз азиз футбол ишқивозларига қулайликлар яратиш учун ўйин куни, кечқурун “Рухсор ТВ”, “Марғилон ТВ”дан ўйинлар тўлалигича намоиш қилиниши ва алоҳида чемпионатга бағишланган кўрсатув тайёрлаш келишиб олинди.

Энг муҳими замон талабига жавоб берадиган янги  сайтимиз синов учун бугундан бошлаб ишга тушади. Кун сайин сайтимизнинг ривожлантириб, сиз азиз муҳлисларимизнинг минбарига айлантирамиз. Ишонтириб айтамизки  матбуот ҳизмати томонидан бу йил кўплаб  янгиликлар режалаштирилган ва ҳаммаси фақат сиз ишқибозларнинг талаб ва ҳоҳишларидан келиб чиқиб ҳаётга тадбиқ этилади.

Яқинда тузилган “Фан клуб”имиз ҳам тўлақонлиқ билан ишга тушса, жамоамиз ишлари юришиб кетади. Сиз қадирли муҳлисларимиз,  бу мураккаб кунларда жонажон “Нефтчи”миз ёнида туриб, уни қўллаб-қувватласангиз, жамоамиз албатда  чемпионатда юқори ўринлар учун курашади.  “Нефтчи”  фақат ғалабалар сари олға!!!


“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика