«Нефтчи» яна бир бомба трансферни амалга ошириши мумкин

Khoja
14 янв 2025, 09:36
Фарғоналиклар трансфер ойнасидаги юришини давом эттирмоқда.

«Нефтчи» ўтган мавсумни «Қайрат»да ўтказган Иброҳимҳалил Йўлдошев билан шартнома тузиши мумкин. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

Маълумот учун, Иброҳимҳалил Йўлдошев ўтган мавсумда ижара асосида «Қайрат»да ўтказди. У якунланган мавсумда қозоғистонликлар сафида 23 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 4 та голли узатма бор. Футболчининг «Пари НН» билан тузган шартнома ёзда якунланади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia