UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

"Нефтчи" сардори сариқ олиши, Бобир Абдихолиқов эса тўғридан-тўғри қизил олиши керак эди. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

"Нефтчи" сардори сариқ олиши, Бобир Абдихолиқов эса тўғридан-тўғри қизил олиши керак эди. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Суперлига. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 27 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 17-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Металлург" - "Динамо" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.

"Металлург" - "Динамо" учрашувининг 45+1-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди. Бош ҳакам Найим Қосимов ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаганини ва гол тоза урилганини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонларнинг 9-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Аммо у тўп учун ҳаракат қилмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.



2-вазият. "Нефтчи" - "Олимпик" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Нефтчи" - "Олимпик" учрашувининг 10-дақиқасида меҳмонлар жарима майдони ичида майдон эгаларининг 20-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 18-рақамли футболчисининг қорин қисмига зарба берди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов футболчини оғзаки огоҳлантирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда фарғоналиклар вакили рақибига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.



3-вазият. "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

"Локомотив" - "Қизилқум" учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўп тошкентликлар жарима майдонига узатилгандан сўнг у номинал мезбонлар вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячининг қўли нотабиий ҳолатда турибди. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.



4-вазият. "Насаф" - "Андижон" қарама-қаршилиги: қизил карточка.

"Насаф" - "Андижон" учрашувининг 76-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси андижонликларнинг 19-рақамли аъзосининг оёғига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан атайин қўполлик ишлатган. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиётсизлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.



5-вазият: "Бунёдкор" - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Бунёдкор" - ОКМК учрашувининг 59-дақиқасида номинал мезбонлар жарима зарбасига эга бўлди. Тўп жарима майдонига узатилгач, олмалиқликларнинг 9-рақамли футболчиси елка қисмига теккан. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонлар футболчиси тўп учун курашган ва тўп унинг елка қисмига теккан. Бу каби ҳолларда учрашув давом эттирилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия бош ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика