UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Исак кетишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қаршилик қилмоқда  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  18 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди Янгиликлар

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди

Бекорга куз фаслини жўжа санайдиган палла дейишмайди.
Бу пайтда бободеҳқонлар ўз ҳосилларини йиғиб олишади. Аниқроғи, ғалвир сувдан кўтарилади. Энг асосийси юртимизнинг бойлиги саналмиш пахта йиғим-терими ҳам айнан мана шу фаслга тўғри келади. Сентябрь ойидан бошлаб бутун ўзбек ҳалқи миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахтани нест-нобуд қилмасдан териб олиш пайида бўлади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мана шу пахта мавсумида ўзининг ўрнини далада деб билади.

Ҳашар фақат ўзбекистонликларга хос одат. Ҳеч бир давлатда биздаги каби бундай удумни топа олмайсиз. Пахта мавсумида эса ҳалқимизнинг якдил ва аҳил эканлиги яққол кўзга ташланади. Элимизнинг фаровонлигини йўлида тинмай меҳнат қилаётган ҳалқимиз пахта мавсумида бир ёқадан бош чиқарган ҳолда дала томон ошиқади. Биздаги бу ҳолатни кўрган ўзга юртдан келган киши ҳайратда қолиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ҳамма пахта йиғим терими билан банд.

Вилоятимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган ва ташаббускорлик кўрсатган “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳам 7 октябрь куни дала томон йўлга чиқишди. Бундан мақсад оз бўлса-да, пахтакорларга мадад бўлиш эди. Ўйлаймизки, мақсадимизга эришдик.

Далага кириб борар эканмиз, оппоқ либосга бурканган ерларни кўриб, қувондик. Мана шундай озод ва обод ватанда яшаётганимизга шукроналар айтдик.

Пахта термида “Нефтчи” ПФКда хизмат қилаётган бир қатор ходимлар, футболчилар Қўштепа туманининг пахта хирмони юксалишига хисса қўшиш ниятида “Янги ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Эрали Сафаров файзли ери” фермер хўжалигида бўлдилар.

Комилжон Мирзабоев - “Нефтчи” профессионал футбол клуби раиси:
- Футболчиларимизга 20 турдан кейин 4 кунлик таътил бергандик. Мана шу таътилнинг бир кунини далада, пахта майдонида ўтказишга қарор қилдик. Мамлакатимиз пахта хирмони юксалишига оз бўлса-да хисса қўшсак, бундан мамнунмиз. Йигитларимизнинг шижоати, қизиқиши яхши, терим сурати ҳам юқори. Футболчиларимизнинг ҳар бири тушликкача 40 кг дан пахта терган бўлса, кун якунига қадар 100 кг га етказишни режалаштиришяпти. Тўғрисининг айтсам, менинг ташаббусимни барча жамоадошларим мамнуният билан қарши олишгани мени қувонтирди.

Саидилло Раҳматов “Нефтчи” футболчиси – Терим жуда қизғин бошланди. Юқорида таъкидлагандек, барча сафдошларимиз жуда катта қизиқиш билан пахта теришяпти. Ҳар ҳолда, майдонда копток тепишнинг қандай гашти бўлса, далада пахта теришнинг гашти ҳам бундан кам эмас экан. Тоза ҳавода, дустлар билан хангомалар айтиб, кенг жойларда кўнгил ёзиш завқига ҳеч нарса тенг келмас экан. Юртимиз пахта хирмонининг баланд кўтарилишига хисса қўшаётганимиздан мамнунмиз ва буни ўзимиз учун шараф деб биламиз.

 “Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика