UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  10 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  42 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9

"Нефтчи" мухлислари чипта нархидан арз қиляптилар Янгиликлар

"Нефтчи" мухлислари чипта нархидан арз қиляптилар

Бугун жамоанинг мухлислари томонидан очилган сайтда, ишқибозларнинг стадион директори Илҳомжон Сабидовга ёзилган хати эълон қилинди.
Ўзбекистон президентининг 2011 йил 15 ноябрдаги “2012-2015 йилларда Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Фарғона шаҳрида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, айниқса, футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш доирасидаги ишларнинг изчил давоми сифатида янгидан бунёд этилган 20 минг ўринли стадион ўзининг ноёб меъморий-муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшди.

Маълумки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатда футболни янада оммалаштириш, юртимизнинг барча ҳудудларида футбол ихлосмандлари катта футбол учрашувларидан бахраманд бўлишларини таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда. Ушбу сиёсатни амалга ошиширишдаги яна бир қадам сифатида Янги Зеландия U-20га қарши дастлабки учрашув Фарғона шаҳрида “Истиқлол” стадионида ўтказишга қарор қилинганди ва ўйин 3 апрель куни 20 минг ўринли стадион тўлиб тошганди сабаби эса оддий яьни стадион шу куни дастлабки учрашувни қабул қилганди, чипталар хам жуда хамёнбоп 7000сўмлик хамда 10.000 сўмлик билетлар стадион кассаларида сотилганди

Лекин, танганинг дойим нариги тарафи бўлганидек “Нефтчи” - “Машъал” баҳси 18 апрель, шанба куни муҳташам “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади, 16 апрель куни сотувга чиққан чипталар нархини эшитиб кўп сонлик мухлислар ёқасини тишлаган бўлса ажаб эмас чипта нарлари 10000 ва 15000 сўм қилиб белгиланганди Ўйиннинг бошланиш вақти соат 17:00га қўйилди.

Хозирги кунда Олий лига клублари 6-тур доирасидан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви 25 апрель (шанба) 17.00 да бошланаши кўзда тутилган учрашувга чипта нарлари 10000 ва 15000 сўм қилиб белгиланганди.

Кўп сонлик мухлислар айниқса чекка туман ва шахарлардан “яхшигига” йўл кира хаққи сарфлаб келаётган мухлислар номидан хашаматли “Истиқлол” стадиони Илҳомжон Сабидовдан кейинги суюклик жамоамиз “Нефтчи” иштирокидаги учрашувларга чипталар нархларини иложи борича минималаштиришларини сўраб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика