UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  2 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  9 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  29

"Нефтчи" клубига янги президент тайинланди Янгиликлар

"Нефтчи" клубига янги президент тайинланди

Кеча "Истиқлол" стадионида Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров бошчилигида "Нефтчи" жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

"Йиғилишда вилоят ҳокими футболни янада ривожлантириш, "Нефтчи" клуби қўлга киритаётган ютуқларни кўпайтириш ва жамоанинг Суперлига мусобақаларида пешқадамликни мустаҳкамлаб олишини таъминлаш, бунинг учун клуб раҳбарияти, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар масъулиятини кучайтириш масалаларига батафсил тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, вилоят ҳокими клуб президентлигига Хабиб Сирожитдинов тайинланганлигини эълон қилди. Айни пайтда Хабиб Сирожитдинов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда", – дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Фарғона шаҳри ҳокими Восилжон Назаров клуб президенти лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика