UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  3 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

"Нефтчи": “Классико”да “Шерлар” ғолиб Янгиликлар

"Нефтчи": “Классико”да “Шерлар” ғолиб

Эски танишларинг навбатдаги тўқнашуви ҳам мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.
Ўйининг 13 дақиқасида “Пахтакор”  футболчиси Владимир Козакнинг зарбасидан кейин ҳисоб очилди.

Голдан кейин майдон эгалари катта куч билан олдинга ташланишди. Аммо ҳар гал омад мезбонлардан юз ўгираверди.

Биринчи бўлим якунланишига саккиз дақиқа вақт қолганда “Шерлар”  иккинчи марта Қобулжонов қўриқлаётган дарвозани ишғол этишди. Жарима майдончасига яқин жойдан белгиланган жарима тўпини Станислав Андреев голга айлантирди 0:2.

Биринчи тайм шу ҳисобда интиҳо топди.

Танаффусдан кейин Мурод Исмоилов иккита ўзгаришни амалга оширди. Левани Гвазава ўринга Рўзимбой Аҳмедов тушган бўлса, Игорь Петкович ўрнини Жаҳонгир Жиямуродов тўлдирди.

Иккинчи таймда “Нефтчи” футболчилари бутун эътиборларини ҳужумга қаратишди. Бунинг учун ҳатто майдонга яна бир олдинги чизиқ вакили Носир Отақўзиев тушди. Лекин қолган дақиқаларда мезбонлар ҳамлалари самара келтирмади. Бу орада “Пахтакор” ўйинчиларида ҳам дарвозани ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганини таъкидлаш жоиз.

84 дақиқада захирадан майдонга тушган Жаҳонгир Жиямуродов жарима тўпининг қойилмақом тарзда бажриб ҳисобни қисқартирди 1:2.

Шундай қилиб “Нефтчи” иккинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.


«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:2 (0:2)

Ҳакамлар
: М. Исмоилов (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент).

Голлар:
Владимир Козак, 13 - 0:1. Станислав Андреев, 36 - 0:2. Жаҳонгир Жиямуродов, 84 - 1:2.

"Нефтчи":
Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Иқбол Бобохонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Руслан Мелзиддинов, Дилёрбек Эрматов, Игорь Петкович (Жаҳонгир Жиямуродов, 46), Левани Гвазава (Рўзимбой Аҳмедов, 46), Александр Оника, Зоҳид Абдуллаев (Носир Отақўзиев 65), Павел Смоляченко.

Захира: Ғайрат Ҳасанов, Азиз Алижонов, Носир Отақўзиев, Жавоҳир Расулов, Рўзимбой Аҳмедов, Маъруф Муродов.

"Пахтакор
": Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Александр Мерзляков, Кахи Махарадзе, Владимир Козак (Камолиддин Тожиев 88), Жамшид Искандеров, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 55), Игорь Сергеев (Шерзод Каримов 90).

Захира:
Никита Рибкин, Жамшид Болтабоев, Анвар Солиев, Темур Ҳакимов.

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика