UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  2 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  135 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1

"Нефтчи": "Ҳоким Кубоги"ни ғалаба ва дуранг билан бошладик Янгиликлар

"Нефтчи": "Ҳоким Кубоги"ни ғалаба ва дуранг билан бошладик

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Ҳоким Кубоги-2017” турниридаги юришини бошлади.

Турнирда “Нефтчи-2” номи остида иштирок этаётган Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги ёшларимиз илк ўйинда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйинда “Нефтчи-2” сафидан Хуршид Асқаралиев ҳамда Отабек Исроиловлар биттадан тўп киритишган бўлса заҳирадан майдонга тушган Ризо Айвазов дубл қайд этди. Зоҳид Исмоилов ва Ислом Назировлар ёзёвонликларнинг икки тўпига эгалик қилишди. 4:2.

Куннинг иккинчи қисмида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Унда асосий таркиб футболчиларимиздан жам бўлган “Нефтчи-1” вакиллари “Истиқлол”га қарши ўйнашди. Қиргулидаги баҳсни томоша қилиш учун стадионга кўплаб мухлислар келганини айтиб ўтиш мумкиндир. Учрашув ғоят қизиқарли ва кескин рақобатга бой ўтди. Фарғона шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги ўзи хос дербида кучлар тенг келди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги голлар иккинчи 45 дақиқаликда кузатилди. Дастлаб заҳирадан майдонга тушган Жавоҳир Расулов ҳисобни очган бўлса кейинроқ Абдулазиз Жўрабоев “Нефтчи-1” дарвозасига гол киритди.

 

28 январь. 2017. Қиргули.

“Нефтчи-1” – “Истиқлол” 1:1

Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов (барчаси Андижон шаҳридан)

Голлар: Жавоҳир Расулов – 1:0, Абдулазиз Жўрабоев – 1:1

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Фурқат Ҳасанбоев, Ҳусниддин Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Дилёр Ирматов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов
Захира: Абдусаттор Обидов, Сардор Қулматов, Жавоҳир Расулов, Сирож Рўзиметов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов

“Истиқлол”: Алишер Фахриддинов, Азиз Мадалиев, Бобур Аминжонов, Карим Мадалиев,Исроил Мухторалиев, Жамшид Холимов, Рустам Абдуҳамидов, Давлат Ёрбеков, Шариф Мирзаев, Хошимжон Шокиров,
Захира: Казбек Ортиқбоев,Алишер Файзуллаев, Абдулазиз Жўрабоев, Жамшид Абдужалилов,Достон Бобожонов, Фахриёр Ўринбоев, Даврон Қорабоев

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика