UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  1 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  5 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  13 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  10 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  11

"Нефтчи" ҳаворанг, "Бунёдкор" кўк рангли футболкада ўйнайди Янгиликлар

"Нефтчи" ҳаворанг, "Бунёдкор" кўк рангли футболкада ўйнайди

Теглар :  НефтчиБунёдкор
Бугун "Истиқлол" стадионининг мажлислар залида Суперлига 3-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Нефтчи” - “Бунёдкор” учрашуви олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида ананага кўра йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишни ПФЛ вакиллари С.Эрматов  ва Ш.Ражабовлар олиб боришди.

Унда эртага бўлажак учрашувдаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва бажарилиши зарур бўлган масалалар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида эртанги “Нефтчи” - "Бунёдкор" учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши ҳақида ҳам ўзаро келишиб олинди.

Демак, эртага “Нефтчи” футболчилари  мовий рангли либосларда майдонга тушади. “Бунёдкор” жамоаси футболчилари эса  тўқ кўк рангли либосларда майдонда ҳаракатланадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” - "Бунёдкор"  учрашуви эртага  марказий “Истиқлол” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Учрашувдан аввал эса хуш овоз хонандалар ижросида маданий ва бадиий концерт дастури бўлиб ўтади!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика