UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

"Нефтчи": "Биз учун фақат ғалаба керак" Янгиликлар

"Нефтчи": "Биз учун фақат ғалаба керак"

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган марказий ўйин "Водий дербиси" мақомидаги "Навбаҳор" - "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтади.

15 авуст, 2015. 18:00.  Наманган шаҳри.

“Навбаҳор” стадиони.

18-тур. «НАВБАҲОР» (Наманган) – «НЕФТЧИ» (Фарғона).

Бош ҳакам: Р. Эрматов (Тошкент)

Ассистентлар: А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент),

Заҳирадаги ҳакам: А. Наджафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А.Попов (Ташкент).

ЎзПФЛ вакили:  Ф. Магаметов.

Таҳминий таркиб.

"НЕФТЧИ": №30. Евгений Черемисин, №3. Шукурали Пўлатов, №5. Баҳтиёр Ёқубов, №8. Акмал Холматов, №15. Адриан Кашкавал,  №21. Шерзод Ҳакимов, №20. Дилёрбек Эрматов, №22. Рўзимбой Аҳмедов, №32. Жаҳонгир Меҳмонов, №33. Сардор Раҳмонов, №38. Аббос Махсталиев,

Захира: №1. Сергей Смородин, №10. Мурод Бобожонов, №18. Жавоҳир Расулов, №44. Умид Қодиров. 

P.S.

Қадрли футбол ишқибозлари. Сайтимизда  бўлиб ўтадиган учрашув хақида ва бошқа жамоага таълуқли бўлган ўз фикрларингизни баён этиш имконияти яратилган. Сизлардан комментлар кутиб қоламиз.

  Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давраси “Нефтчи” учун жуда ҳам ёмон бошланди. Ғузордага кутилмаганда,  шармандаларча йирик ҳисобда мағлубиятга учрашимиз ва 17-турда  Фарғонадаги аламли натижа клуб ва муҳлисларни саросимага солиб қўйди. Сўнгги икки турдаги салбий натижа биринчи даврадаги барча ҳурсандчиликга  доғ туширди. Клуб аъзолари ва муҳлислари умид қиладиларки, жамоамиз худди “Пахтакор” ва “Насаф”дан учраган кетма-кет аламли мағлубиятлардан сўнг, керакли  сабоқ чиқариб,  ўз қаддини тиклаб, сафарда, “Водий дербисий”да “Андижон”ни мағлуб этгани сингари,  Наманганда ҳам ўз сўзини айтади.

  18-турдан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашуви ҳар икки томон учун ҳам жуда ҳам муҳим. Намангандаги учрашув “Водий дербиси” мақомини олиши ҳам бу ўйинга бўлган  эътибор катталигини билдирмоқда. Агар ”Водий дербилари” тарихига  назар солсак, кўрамизки Фарғоналиклар “Навбаҳор” ва ” Андижон” жамаоларидан катта фарқ билан илгарилаб кетишган.  Эътироф этиб  айтиш мумкинки, футболчиларимиз биринчи даврада режалаштирилгандай  пешқадамлар сафида тугатишди. Умид қиламизки Наманганда ҳам худди биринчи даврадаги сингари  юқори савияда ўйнаб, ўз мавқеимизни яхшилаш йўлидаги  қадамларимизни давом этамиз.

  Чемпионатнинг биринчи даврасида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган  учрашувда  “Навбаҳор” устидан кичик хисобда (1:0) ғалабага эришган эдик. Умид қиламизки шанба кунги учрашувда йигитларимиз яна ҳам қизиқроқ ва шиддатолироқ ўйин кўрсатишиб, ўз муҳлсларини ҳурсанд қилишади.

  Энди “Нефтчи” – “Навбаҳор” жамоаларининг ўзаро учрашувлари хақидаги маълумотларни кўриб чиқайлик.

  Жамоалар  Ў  Ю  Д  М  Т/Ф   О

1.НЕФТЧИ  47  24  12  11  73–47=+26  84 

2.НАВБАҲОР  47  11  12  24  47–73= -26  45 

Фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатида меҳмонда “Навбаҳор”  билан бўлиб ўтган 23 учрашувнинг 5тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган, 9 учрашувда  дуранг натижаси қайд этилган. 9 ўйинда эса  наманганликлар муваффақият қозонган.

Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув  натижалари:

29.03.2014. “Навбаҳор” - «Нефтчи» 1:1
10.08.2013. “Навбаҳор” - «Нефтчи» 1:1
16.06.2012. “Навбаҳор” - «Нефтчи» 1:0
20.06.2011. “Навбаҳор” - «Нефтчи» 1:2
29.05.2010. “Навбаҳор” - «Нефтчи» 1:1

“Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси 3:0.

Ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин “НЕФТЧИ”!!!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика