UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  0 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  2 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  1 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  16 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида Янгиликлар

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида

Орадаги кичик танаффусдан сўнг "Нефтчи" Туркиядаги йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун тушликдан сўнг жамоа аъзолари машғулотни яшил майдонда олиб борди. Йиғиннинг бошида жамоага келиб қўшилган Оливер Шаркич ҳамон шу ерда бўлиб турибди. Унинг "Нефтчи"даги тақдири қандай бўлади? Жамоада қоладими? Шу ва бошқа саволлар билан Шаркичга юзландик. 

- "Нефтчида"сиз ва жамоа билан мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтаяпсиз... 

- Бу ҳақида кейинроқ гаплашганимиз маъқул, деб ўйлайман.  Чунки, ҳали хам расмий шартномага имзо қўймадим, клуб томонидан ҳужжатлар тайёрланяпти. Шу сабаб ҳали расмий келишувга эришмадик, лекин мен ҳозир жамоадаман.

- Янги жамоангиз ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз?

- Жамоа яхши, шерикларим ҳам ажойиб, менга ҳаммаси ёқяпти.

- Сиз ўтган мавсум "Пахтакор"да ўйнадингиз, мавсум сўнгида эса "Пахтакор" чемпионликка эришди...

- Мен ўтган мавсумнинг яримини "Пахтакор"да ўтказдим. Афсуски,  июнь ойида эса жароҳат олдим. Мен у ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Жамоадошларим билан анча яхши чиқишиб кетгандим, улар хам мени ёқтириб қолишган эди. Лекин Максим Шацких ўз қарорини қабул қилиб бўлганди. Биз бир-биримизни яхши тушуна олмадик, шу сабаб энг тўғри қарор шартномани бекор қилиш эди. Дўстларим учун хурсандман улар чемпион бўлишгани мени қувонтиради.

- Черан билан яхши дўст бўлиб қолган эдингиз. Майдонда ўзаро тушунишингиз ҳам ёмон эмасди...

- Ҳа, Черан билан яхши дўстмиз, ҳали ҳамон у билан алоқадаман. У менга янги давлатга кўникишимга катта ёрдам берди. Кўп нарсани таржима қилиб ёрдамлашарди. 

- Янги мавсумни "Нефтчи"да бошлашингиз қанчалик аниқ?

- Ҳали аниқ эмас тўғриси. Аммо хеч нарсани инкор қилиб бўлмайди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика