UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  5 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  11 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10

Недвед: "Европада энг кучли жамоалардан бирини яратдик деб ишонаман" Янгиликлар

Недвед: "Европада энг кучли жамоалардан бирини яратдик деб ишонаман"

Туринликлар вице-президенти Павел Недвед А Серия 1-туридан ўрин олган "Парма" - "Ювентус" учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кекса синьора" устози Маурицио Сарри (ўпка яллиғланиши) соғлиғидаги муаммаолар сабаб ушбу учрашувда шогирдларини майдонга бошлаб туша олмайди. 

"Ҳалқаро танаффусдан сўнг қайтадиган Маурицио Саррининг саломларини сизга етказяпман. Муҳим ўзгаришлар бўлди, лекин ҳозир ўтиш даври эмас. "Ювентус" профессионализм, фидоийлик ва қаттиқ меҳнатлардан ташкил топган. Бу йили ҳам ғалаба қозонишни истаймиз. 

Фабио Паратичи (клуб спорт директори) ажойиб трансферларни амалга оширди, яна имкониятлар юзага келса биз улардан фойдаланамиз. "Ювентус" тарихан ютиш учун қурилган жамоа. Бу йил ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Клубнинг ҳар бир позициясида иккитадан муҳим футболчилар бор ва ўзимизни кучли ҳис қиляпмиз.

Сарри яхшиланиб бормоқда. У қаттиқ меҳнат қилади ва уни ҳар куни майдонда бўлишини хоҳлаган бўлардик. Мураббийнинг захира ўриндиғида йўқлиги қийинчиликлар олиб келиши мумкин, аммо ўтган вақт мобайнида шунга ўхшаш вазиятга тушганмиз.

Рабьо мени ҳайратда қолдирмади. Уни узоқ вақт кузатдик ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлишига ишонаман. У жамоага келганига кўп бўлмади, шунинг учун бироз вақт беришимиз керак. 

Игуаин дунёдаги энг яхши страйкерлардан бири. У Саррини жуда яхши билади ва ажойиб мавсумолди тайёргарликка эга бўлди. У биз билан эканидан хурсандмиз. Футболчиларимиз орқали етарлича ишончга эгамиз. Европада энг кучли жамоалардан бирини яратдик деб ишонаман", - дейди Недвед.


Эртага 24 август куни А Сериянинг дастлабки турида "Ювентус" "Парма" меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.    

Парма

Серия А . 1-тур

24/08/2019, 22:00

1
:
0
Тугади

Ювентус

Джорджо Кьеллини - 21'

Стадион: Stadio Ennio Tardini, 20073 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'
27'  Деян Кулусевски
45'  Эрнани
57'  Деян Кулусевски (Лука Силигарди)
77'  Гастон Бругман (Альберто Грасси)
85'  Антонино Барилла (Янн Карамо)
21'  Джорджо Кьеллини
34'  Криштиану Роналду
53'  Сами Хедира
63'  Сами Хедира (Адриен Рабьо)
71'  Дуглас Коста (Хуан Куадрадо)
83'  Гонсало Игуаин (Федерико Бернардески)
88'  Федерико Бернардески
90'  Миралем Пьянич

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика