UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  0 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  4 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  39 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўзаро дуранг ўйнашди

Олий лигада кичик танаффус юзага келганидан фойдаланган "Қўқон-1912" бугун Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши назорат учрашувни ўтказди.

Бугунги баҳсда Носир Отақўзиев, Баҳодир Акрамов  ҳамда Акмал Холмуродовлар турли сабабларга кўра жамоамизга ёрдам бера олишмади.

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқаларданоқ футболчиларимиз ҳужумга ташланишди. Бунинг натижасида 4-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз юқоридан кетди.

12-дақиқада майдонда тўқнашув юзага келди. Унинг натижасида жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқов жароҳат олиб майдонни тарк этди. 15-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик. Навоийликлар тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 17-дақиқада ҳисоб очилди.  Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончаси ичида кучли зарбаси билан тўпни дарвозага аниқ йўллади – 0:1.

22-дақиқада кетма-кет бурчак зарбаларидан сўнг Ойбек Рустамов ва Филип Райевацларнинг зарбалари хавфли бўлди. Айниқса, Рустамовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.

27-дақиқада Филип Райевац-Дониёр Ҳасанов-Муҳаммаданас Ҳасанов-Ойбек Рустамов комбинацияси чиройли бўлди. Сўнгги паллада Ойбек Рустамов зарбада адашди. 32-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни ошириш учун яхши имконият вужудга келганди. Александр Мерзляков бирга-бир вазиятдан оқилона фойдалана олмади. Ушбу вазиятда “Қизилқум” дарвозабони маҳорат кўрсатди.

Биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида навоийликлар қўполик ишлатишди. Бунинг натижасида Суҳроб Бердиевга  майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилди.

Бу орада Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган зарбасидан сўнг барча гол деб ўйлади. Аслида тўп дарвоза тўрига ташқари томондан теккан экан. Учрашувнинг биринчи қисми шу ҳисобда ўз поёнига етди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз сафида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Учрашувнинг иккинчи қисмини навоийликлар фаол тарзда бошлашди. 63-дақиқада “Қизилқум” футболчилари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Рақибларимиз берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

67-дақиқада навоийликлар ҳисобни тенглаштиришди. Отабек Зокировнинг зарбаси футболчимизга тегиб рикошет ҳолатида дарвозамизга бориб тушди – 1:1. Бу ҳолатда рақиб ҳужумчиси Рибкинни итариб юборган эди. Лекин ҳакам голни ҳисобга олди.

Бугунги баҳсни чемпионатдаги бўлажак рақибимиз «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳам кузатиб борганини таъкидлаш жоиз.

Учрашув якунланиши арафсида яна футболчиларимиз ташаббусга эга бўлишди. Рақиб дарвозаси олида бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Мерзляковнинг узоқдан йўллаган зарбаси юқоридан кетди. Сўнгги дақиқада эса Андрей Сидоров деярли бирга бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Натижада жамоамиз “Қизилқум”га қарши кечган навбатдаги ўртоқлик ўйинида ҳам дуранг қайд этди.

 

Назорат учрашуви

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Голлар:
Отабек Зокиров – 67. – Муҳаммаданас Ҳасанов – 17.

«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов (22.  Артём Макосин-63), 3. Шукурали Пўлатов (Виктор Григорьев, 46), 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулла Қамбаров, 18. Самандар Шодмонов, 20. Ғайрат Жумаев (8. Акмал Рустамов-64), 23. Шерали Жўраев (6. Нодирхон Камолов, 46), 27. Илҳом Юнусов (Отабек Исроилов, 46), 77. Бекзод Ғанижонов (, 96. Бегзод Мирзамуротов – 69), 92. Акрам Баҳриддинов.



“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 6. Дониёр Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-46), 7. Жамшид Ҳасанов (4. Хушнуд Авилов-46), 8. Қувондиқ Рўзиев (75. Жалил Кимсанов-68), 10. Жавоҳир Сидиқов (15. Ойбек Рустамов-12), 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров-46), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 25. Филип Райевац (70. Достон Мелиқўзиев-83), 31. Дарко Гожкович, 33. Муҳаммаданас Ҳасанов (29. Иқбол Маликжонов – 83).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика