UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - Ўзбекистон (U19) - 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - Ўзбекистон (U19) - 2:1

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Сўнгги ойда ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг деярли барчасида мағлубиятга учраган “Оқ-тепа” бугун ғалаба қозонди. Сергей Лушан бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши кечган баҳс 2:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб, биринчи бўлим охирларида Алишер Шоғуломовнинг ажойиб пасини ҳужумчи Хуршид Йўлдошев гол билан якунлади. Танаффусдан сўнг Никита Павленко жуда чиройли гол муаллифига айланди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган ярим ҳимоячи 25 метрлардан дарвозани нишонга олди. Учрашув якунланишига олти дақиқа қолганида ҳисоб қисқарди. Терма жамоа ҳужумчиси Алишер Мирзаев жарима майдони ичида чаққон ҳаракатлари билан ҳимоячиларимизни доғда қолдириб, дарвозани ишғол қилди. Қолган дақиқаларда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини эртага Қозоғистоннинг “Булат” клубига қарши ўтказади. Беллашув “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Баҳс 16:00да бошланади.


Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – ЎЗБЕКИСТОН ё.т.ж. – 2:1 (1:0)
25 март. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Игорь Худойдотов.
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов (Шоҳруҳ Эшбўтаев, 76), Нодир Тешабоев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 72), Саид Топилов (Шоҳруҳ Пирназаров, 74), Алишер Шоғуломов, Собир Усмонхўжаев (Нодир Саъдуллаев, 72), Илдар Магдеев (Зокир Мирзааҳмедов, 77), Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Никита Павленко, Темур Усмонов.
Голлар: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 42 – 1:0. Никита Павленко, 68 – 2:0. Алишер Мирзаев, 84 – 2:1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика