UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  3 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  6 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24

Назорат учрашуви. «Насаф» - «Динамо» 2:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. «Насаф» - «Динамо» 2:0

Кеча 6 сентябрь куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда "Насаф" жамоаси Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан назорат учрашув ўтказди.
Ушбу учрашув Олий лига 18-тури олдидан "Локомотив" жамоасига қарши учрашувга тайёргарлик доирасида ўтказилади.

Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида ўйинни бошқариб бораётган ҳакам томонидан "Динамо" жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланди. Жарима тўпини бехато амалга оширган Сухроб Неъматов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб ўтди - 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Учрашувда бошқа голлар киритилмади.

Шундай қилиб, назорат учрашувида Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Динамо" жамоасини 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси 13 сентябрь куни Тошкентда Олий лига 18-тури доирасида "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. 6 сентябрь, Марказий стадион
"Насаф" (Қарши) - "Динамо" (Самарқанд) 2:0 (0:0)
Голлар: Суҳроб Неъматов пенальтидан 81 - 1:0, Ҳамза Каримов 86 - 2:0.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика