UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Сўғдиёна” 0:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Сўғдиёна” 0:2

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Динамо” ва “Сўғдиёна” жамоалари гарчи ПФЛ Кубогида иштирок этмаётган бўлсада, кун-ора синов-назорат ўйинларини ташкил этмоқда.
Хусусан ушбу жамоалар бугун “Обод” сунъий майдонида назорат учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда жиззахликлар катта устунликка эришди. Иккинчи таймда эса “Динамо” устози Тачмурод Агамуродов асосий таркиб футболчиларини майдонга чиқарди. Даврон Файзиев эса аксинча ёшларни туширди. Шунинг учун устунлик тенглашди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Аҳрол Рисқуллаев аввалига Азиз Ибрагимовни майдондан четлатди. Сўнгра Ренат Байрамовга ҳам қизил карточка кўрсатиб, майдонни тарк этишини талаб қилди. Баҳсдаги ҳакамлик Агамуродовни қониқтирмади. Айниқса иккинчи бўлимда Тачмурод Шамакович учрашув назоратчиси Поповга жуда кўп эътироз билдирди.

Иккинчи бўлимда бошқа гол кузатилмади. Дарвоқе, жиззахликлар сафида шу куни бир қатор янги ўйинчиларни кўриш мумкин эди. Хусусан Акбар Саттаев, Санжар Риҳсибоев, Элёр Жаҳонов, Сайдулло Раҳматов, Муқимжон Тошматов, Зоҳид Раупов, Ренат Байрамов ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров “Сўғдиёна” сафида майдонга  тушишди.   

Назорат учрашуви.
“Динамо” – “Сўғдиёна” 0:2
Голлар:
Элёр Жаҳонов, Санжар Рашидов.
Четлатишлар: Азиз Ибрагимов. Ренат Байрамов.

“Динамо”:
Муҳиддин Худоёров, Илдар Маматказин, Комил Шарофетдинов, Мурод Тўйчибоев, Миркомил Локаев, Отабек Зокиров, Аминжон Файзуллайев, Ислом Шарипов, Жасур Азимов, Азиз Мансуров, Бунёд Исроилов.
Захирадан тушганлар: Андрей Мельничук, Аваз Агалиев, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Максимилиан Фомин, Николай Чипов, Александр Болиян.   

“Сўғдиёна”:
Михаил Спиридонов, Акбар Саттаев, Элёр Орипов, Элёр Жаҳонов, Музаффар Музаффаров, Сайдулло Раҳматов, Санжар Риҳсибоев, Анвар Ражабов, Илҳом Комилов, Санжар Рашидов, Бобур Қосимов.
Захирадан тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Зоҳид Раупов, Абдулатиф Абдуқодиров, Муқимжон Тошматов, Суҳроб Қобилов, Ренат Байрамов, Асилбек Бегимқулов, Дилмурод Икромов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика