UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Назорат учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” 1:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” 1:0

Куни кеча “Цементчи” Қувасойда сўнгги назорат учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу учрашув назорат ўйини бўлишига қарамай мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Қизиқарли баҳсни кузатиш учун стадионга 400 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу кўрсаткич эса баъзи бир олий лига жамоаларининг марказий учрашувига кирадиган мухлислар сонидан бироз кўпроқ. Қолаверса ўйинни бир қатор расмий инсонлар билан биргаликда Андрей Фёдоров, Рустам Абдуллаев ва Шерзод Райимжоновлар хам синчиковлик билан кузатиб боришди. Учрашув анча муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. “Нефтчи” жамоаси таркибида  Акром Бахриддинов, Бахтиёр Ёқубов, Мухсин Убайдуллаев, Хусниддин Ғофуров, Саиджон Абдужабборов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Отабек Исроилов, Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ва иқтидорли футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонда харакатландилар. Фарғоналиклар таркибида “Цементчи”нинг собиқ ёш иқтидорли химоячилари Жамшид Қобулов ва Баҳодир Қодировлар хам майдонга тушганликлари эътиборга молик. 

Ушбу футболчиларга қарши мураббийларимиз ҳам анчагина янгиланган ва оптималлашган таркибни майдонга тушурди. Учрашув давомида ҳар иккала жамоа ҳужумкорлик билан ҳаракатланганлиги боис дарвозалар олдида тез тез хавфли вазиятлар уюштирилиб турилди. Учрашувнинг 65-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси дарвозасига яқинроқ жойда меҳмонлар ўйин қоидасини бузди. Тўп ёнига Раҳматилло Мелибоев яқинлашиб келди ва бурчакроқдан жарима зарбасини амалга оширди. Жаримадан узатилган тўпни ҳужумчи Даврон Исоқов “Нефтчи” дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоаси ғалабасини таъминлади 1:0. Учрашувда бошқа гол киритилмади ва “Цементчи” ўртоқлик назорат учрашувида “Нефтчи” жамоаси устидан кичик хисобда ғалаба қозонди.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика