UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  0 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  32 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

Навоийдаги стадион Суперлига ўйинларига мезбонлик қила олмайди Янгиликлар

Навоийдаги стадион Суперлига ўйинларига мезбонлик қила олмайди

ПФЛнинг маълум қилишича, Навоийдаги "Ёшлар спорт мажмуаси" Суперлига учрашувларини ўтказа олмайди.

2023 йилнинг 16 март санасида Лига “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга хат йўллаган бўлиб, унда 2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ёшлар СМ Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди.


Кейинчалик 2023 йилнинг 27 май санасида Ёшлар СМъни “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ учун бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 282-Ф-сон фармойиши қабул қилинди. Шундан келиб чиқиб, Ёшлар СМъда Суперлига учрашувларини мавсум якунига қадар ўтказиш белгиланди. 2023 йилнинг 10 октябрь куни эса “Ёшлар СМ” Суперлига учрашувларини ўтказиш талабига жавоб бермаслиги, майдоннинг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майсани алмаштириш, клуб учун база, машғулотлар майдонлари қуриш масалалари яна бир карра эслатиб ўтилди.

2023 йилнинг 15 декабрь куни Лига мутахассислари Навоийда бўлиб, Ёшлар СМ майдонини ўрганди. 2015 йил стадионга 70 фоиз POA, 20 фоиз FESTUCA, 10 фоиз LOLIUM навли майса ётқизилган. Бугунга келиб майса сифати 5 баллик тизимда 2, парвариш даражаси 3, майса чидамлилиги эса 4'га баҳоланди.

Майса бутун майдонни 80 фоизгача қисмини қамраб олган. Унинг 70 фоиз қисмида ранг асосий тусдан фарқланади. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси 20 фоизга тенг. Майса ичида ёввойи ўтлар ҳам, шикастланганлари ҳам, ҳашорот ва зараркунандалар ҳам бор. Шунга қарамай, уч йўналиш бўйича майдон майсаси ижобий баҳо олди. Бироқ рангнинг ўзгариши ҳамда сувнинг ютилиб кетиш даражасида 10 баллдан 2'га лойиқ кўрилди. 


Яхши тарафи, стадионни парвариш қилиш учун энг зарур техникалар мавжуд. Кейинчалик стадион таъмирдан чиқарилса, Пахтакор ва Бунёдкор клублари сингари техникани янада яхшилаш ва тўлдириш мумкин бўлади.


Қизилқум 10 январ санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика